Афғонистондан сабоқлар: сенатор Дик Дурбин

Дунёнинг учта энг буюк империялари Афғонистонни ишғол қилиш учун бостириб кирдилар ва якунда мағлубиятга учрадилар.

Британия 1842 йилда Кобулда қонли мағлубиятга учради. 16000 дан ортиқ аскар чекиниб мамлакатдан чиқиб кетаётганларида, афғонлар Букингем саройидаги қироличага мудҳиш воқеани айтиб бериши учун бир дона аскарни тирик қолдириб, қолган барчани қиличдан ўтказдилар.

Афғонистоннинг истило қилиниш тарихи

Буюк Британиянинг аччиқ тажрибасини эътиборсиз қолдирган Совет Иттифоқи Афғонистонда қўғирчоқ ҳукуматни ўрнатмоқчи бўлганида ҳам худди шундай ҳолатга дуч келди. 1990 йилларда толибонлар Стингер ракеталарини ўзлаштириб олиб русларни тиз чўктиришди. Улар Москва томон чекинишга мажбур бўлдилар.

Энди тарихимиздаги энг узоқ урушдан сўнг, Америка ва унинг НАТОдаги иттифоқчилари асл миссияни унутган ҳолда Афғонистондан кетмоқдамиз. Икки мингдан ортиқ жасур америкаликларнинг ҳаётига нуқта қўйилди ва икки триллион АҚШ доллари ҳавога сарфланди. Натижада биз ортимиздан мўрт ва бузуқ ҳукумат қолдирмоқдамиз.

Конгресс 2002 йилда 11 сентябрь воқеаларидан сўнг Президент Жорж Бушга Афғонистонга бостириб кириш ҳуқуқини берганида миссия аниқ эди: Усама бин Ладин ва ал-Қоидани топиб йўқ қилиш.

Гарчи уларнинг жамиятида аёлларга нисбатан тенг ҳуқуқли муносабатда бўлишларига ҳаракат қилган бўлсак ҳам ва экстремистларнинг баъзи шафқатсизлигини тугатган бўлсакда, биз фақат вақтинчалик ютуқларга эришдик холос.

Бир неча йил олдин мен ўша пайтдаги мудофаа вазиримиз генерал Жеймс Меттисдан нега бу афғон аҳмоқлигини давом эттирганимизни сўрадим. Унинг жавоби оддий эди: “Агар кетадиган бўлсак, аҳвол янада ёмонлашади”.

Мен уни ҳурмат қилсамда, ҳеч қачон бу стратегиянинг оқилона эканлигига ишонмаганман.

Президент Байден ушбу қарор туфайли азоб чекаётган Американинг сўнгги Президенти бўлишини ва сентябргача мамлакатдан чиқиб кетишимизни эълон қилди. Оддий қилиб айтганда, у бу урушни Американинг бешинчи президентига топширмоқчи эмас.

Афғонистонда Америка ва НАТО учун ҳаётларини хавф остига қўйганларга АҚШ бошпана топишда ёрдам бериши ва қочқинларни ҳимоя қилиш керак. Афғонистон аёлларининг келажаги ҳам жиддий ташвиш туғдирмоқда.

Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш

Охир-оқибатда биз кўплаб америкалик ва НАТО аскарлари ҳамда тинч аҳоли, шунингдек, уларнинг афғонистонлик ҳамкасблари томонидан қилинган жасоратли меҳнатни қадрлашимиз, уларга ўз миннатдорчилигимизни билдиришимиз керак. Ахир 2001 йилдан бери тўқнашувларда 43 мингдан зиёд афғон фуқаролари ҳам ҳалок бўлди.

Кўзни қамаштирувчи кашфиёт ва янгиликлар билан тезликда ўзгариб бораётган дунёда Афғонистон, бизга кўплаб халқларнинг ақлга ёки кучга осонликча таслим бўлмайдиган тарихий қадриятлари мавжудлигини билдиргани учун ҳам миннатдор бўлишимиз керак. Бизга, тарихдаги бошқа кўплаб буюк давлатлар сингари, Афғонистон текисликларида бу ҳақиқатни англаш жуда қимматга тушди.

Президент Байден Америка халқи етарлидан ортиқ товон тўлаганини ҳисобга олиб оқилона қарор қилди ва мен бундан ҳурсандман.

Сенатор Дик Дурбин, Иллинойс штатидан демократ, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ қўмитаси раиси.