Ал-Ақсо масжидида 100 минг фаластинлик ҳайит намозини ўқиди

Бугун, пайшанба куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида 100 минг фаластинлик Рамазон ҳайити намозини ўқиди.

Қуддус ва Фаластин бош муфтийси ва Олий фатво кенгаши раиси шайх Муҳаммад Ҳусайн Фаластин ва Қуддусда ҳижрий 1442 йил ҳайит намози вақтини Фаластинда соат 6:15 деб эълон қилган эди.

Аввалроқ, Фаластиннинг вақф вазирлиги ўз баёнотида Ғазо секторидаги хавфсизлик ҳолати, шунингдек, эпидемиологик вазият туфайли ҳайит намози фақат масжидларда ўқилишини, шу билан бирга зарур хавфсизлик ва профилактика чораларига риоя қилинишини тасдиқлаган эди.

Шунингдек, ҳайит намозини марказий майдонларда ёки очиқ жойларда ўқиш қатъиян ман этилди.