“Apple”нинг 5G iPhone туфайли кўрган улкан чораклик фойдаси

Пандемия давомида бошланган гаджетларни мукаммаллаштириш ва янги хизматлар таклиф қилиш “Apple” га 2021 йилда барқарор фойда оқимини олиб келди.

Компания 89.6 миллиард доллар даромадга эришганини ва 27 март куни охирги уч ойда 23.6 миллиард долларлик соф фойдасини эълон қилди. “Apple” акциялари нархи ҳисоботдан кейин 3% дан ортиқ ўсди.

Ўтган йили шу вақтда “Apple” нинг даромади 65% ортиб 48 миллиард долларни ташкил қилган. Эндиликда истеъмолчилар 5G iPhone смартфонини сотиб олиш учун навбатларда турибдилар. Компаниянинг умумий маҳсулот сотуви 72.6 миллиард долларни ташкил этди. “Биз пандемия даврида инновацияларни кенг тарқатиш ва жамоаларимизга қандай ёрдам бера олишимизга эътибор қаратмоқдамиз”, – деди Кук.

“Apple” хизматлари даромади “Фитнесс+” дастури ва “Apple” One обуна тўплами каби янги дастурий маҳсулотлари туфайли 27% атрофида ўсиб 16.9 миллиардлик кўрсаткичга етиб олди.

“Apple” ўтган ҳафта “Баҳорда юкланган” тадбирида бир нечта маҳсулот ва хизматларни, жумладан, iMac компьютерлари, Bluetooth кузатув қурилмаси бўлмиш AirTag, подкаст обуна хизмати ва iPhone 12 нинг бинафшаранг версиясиларини намойиш этди.

Шунга қарамай “Apple” назоратчилар ва бошқа рақобатчи компаниялар томонидан босимга дуч келмоқда. Компания ҳозирда Facebook билан ўз реклама бизнесига таҳдид қилувчи янги махфийлик талаблари бўйича ва Fortnite ўйини туфайли Epic Games билан қизғин низоларни бошдан кечирмоқда.