АҚШнинг дастлабки тиббий ёрдам юклари Ҳиндистонга етиб келди

АҚШ тиббий ёрдамининг биринчи жўнатмалари жума куни Ҳиндистонга етиб келди. Ушбу мамлакат Ковид-19 касаллиги ва ўлими сонининг кескин ўсишига гувоҳ бўлмоқда.

АҚШнинг “Super Galaxy” ҳарбий юк самолёти 400 дан ортиқ кислород баллонлари ва бошқа касалхона жиҳозлари ҳамда коронавирусни аниқлаш учун миллионга яқин тезкор сканерлаш воситалари билан Ню-Деҳли халқаро аэропортига қўнди. Ҳиндистон пойтахти мисли кўрилмаган соғлиқни сақлаш инқирозини бошдан кечирмоқда.

Калифорниядаги Тревис ҳарбий базасидан учиб кетган самолёт билан АҚШ тиббиёт ускуналари ва мосламаларини етказиб бериш шу ҳафта АҚШ президенти Жо Байден ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги суҳбатдан сўнг амалга оширилди.