АҚШ денгиз кучлари Араб денгизида катта миқдордаги қурол-яроғни қўлга туширдилар

АҚШ денгиз флоти шимолий Арабистон денгизининг халқаро сувларида сузиб юрган ҳеч қайси давлатга тегишли бўлмаган кемадан катта миқдордаги ноқонуний рус ва хитой қуролларини олиб қўйганини айтмоқда.

Баҳрайнда жойлашган АҚШ Бешинчи денгиз флоти якшанба куни Монтеррей крейсерида икки кунлик одатий операция давомида ушбу қайиққа душ келган.

“Қуроллар орасида Россияда ишлаб чиқарилган танкка қарши ўнлаб бошқариладиган мукаммал ракеталар, Хитойда ишлаб чиқарилган минглаб 56-сонли автоматлар ва юзлаб пулемётлар, снайпер милтиқлари ва ракета отиш мосламалари бор эди”, – дея баёнот берди флот.

Баёнотда кеманинг қаердан келганлиги кўрсатилмаган, аммо АҚШ денгиз кучларининг минтақадаги доимий патруль хизмати “кўпинча терроризм ва ноқонуний фаолиятни молиялаштирадиган юкларни ташишни ўз вақтида тўхтатиб қолмоқда” деб айтилган.

Қўлга тушган кема бортидаги қуролларнинг туридан келиб чиқиладиган бўлса, транспорт воситаси Эронлик ҳусий исёнчилари 2015 йилдан бери Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалицияга қарши кураш олиб бораётган Яман давлатига кетаётган бўлган.

Ўзаро можаролар гирдобида қолган Яман портларига турли-туман назоратсиз юклар қийинчиликсиз кириб келмоқда.