АҚШ доллари қиймати тушиб кетди

Апрел ойидаги АҚШда иш ўринлари маълумотлари кутилганидан пастроқ бўлганидан кейин доллар икки ойдан кўпроқ вақт ичида энг паст даражага тушди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги ўз ҳисоботида қишлоқ хўжалигидан ташқари соҳаларда иш ўринлари март ойида 770 мингтага кўпайганидан сўнг ўтган ойда атиги 266 минг иш ўрни кўпайганлигини айтди, иқтисодчилар эса иш ўринлари 978 мингтага кўпайишини кутишган эди.

Асосий валюталар саватига нисбатан, доллар кўрсаткичи 0.34 фоизга пасайиб, 90.338 даражага тушди. Бу 26 февралдан бери энг паст кўрсаткич.

Евро 0,44 фоизга ўсиб, 1,21140 долларни ташкил этди. Фунт стерлинг 0,3 фоизга ўсиб, 1,3933 долларни ташкил этди.

Апрел ойида Хитой экспортининг кутилганидан кўпроқ тезлашиши ва импортнинг 10 йиллик энг юқори даражага кўтарилиши юанни ва Осиё фонд бозорларини кўтарилишига олиб келди. Юан долларга нисбатан икки ойдан кўпроқ вақт ичида энг юқори даражага кўтарилди.

Пайшанба куни сўнгги уч йилдаги энг юқори даражага кўтарилгандан сўнг, Канада доллари 0,27 фоизга ўсиб, бир доллар учун 1,2185 га тенг бўлди.

Австралия доллари 0,19 фоизга ўсиб, 0,77995 долларни ташкил этди ва аввалги зарарларининг ўрнини босди.

Крипто-валюта жабҳасида, Этер пайшанба куни энг юқори даражага эришгандан сўнг 0,51 фоизга ўсиб, 3507,92 долларни ташкил этди. Биткоин 1,4 фоизга ўсиб, 57 237,60 долларни ташкил этди.