АҚШ Федерал судяси: Жоржия штатининг Исроилни бойкот қилишга қарши қонуни конституцияга зид

Қўшма Штатлар федерал судяси: “Жоржия штатининг Исроилни бойкот қилишга чақирган ҳар қандай одам билан муомала қилишни тақиқловчи қонуни Америка Конституциясининг Биринчи моддасига зиддир“, деди.

Жума куни чиқарилган қарорда округ суди судяси Марк Коен штат расмийларининг прогрессив журналист ва ҳужжатли филмлар яратувчиси Эби Мартиннинг қонунга қарши даъво аризасини рад этиш бўйича ҳаракатларини рад этди.