АҚШ расмийлари иттифоқчиларни Эрон масаласида хотиржам қилиш учун Яқин Шарқ бўйлаб сафарларини бошлашди

Байден маъмурияти расмийлари ва АҚШ Сенати аъзолари душанба куни АҚШнинг Форс кўрфазидаги шериклари орасида АҚШ-Эрон мулоқотлари сабабли ортиб бораётган хавотирларини тинчлантириш мақсадида Яқин Шарқ бўйлаб саёҳат қилмоқда.

Ушбу сафар Қўшма Штатлар ва Эрон Венадаги воситачилар орқали АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп уч йил олдин тарк этган Теҳроннинг катта давлатлар билан 2015 йилги ядровий келишувига қайтишни муҳокама қилаётган бир пайтда амалга оширилмоқда.

Президент Жо Байденнинг муҳим иттифоқчиси, демократ сенатор Крис Кунз Бирлашган Араб Амирликларининг пойтахти Абу-Дабида журналистларга Бирлашган Араб Амирликларининг тарихий келишувга қайтиш борасидаги тушунарли ва қонуний хавотирларини бостиришга ва Форс кўрфазидаги шериклар билан кенгроқ алоқаларни ўрнатишга умид қилишини айтди.

Президент Байден маъмуриятининг бир қатор юқори лавозимли мулозимлари шу ҳафта бир қатор араб пойтахтларига, Абу Даби, Ар-Риёд, Аммон ва Қоҳирага ташриф буюришади.