АҚШ Сенати коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисидаги ҳисоботларни махфийликдан чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади

АҚШ Сенати Президент Жо Байден маъмурияти ва Миллий разведка директоридан коронавируснинг келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган разведка маълумотларини махфийликдан чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади.

Байден овоз беришдан олдин берган баёнотида: “Разведка раҳбарлари иккита мумкин бўлган ссенарийни ўрганмоқдалар … ёки вирус одамга ҳайвон орқали юққан ёки у Хитойнинг Ухан шаҳридаги лабораториядан тасодифан чиқиб кетган”, деди.

Республикачи сенатор Жош Хоул қонун лойиҳаси қабул қилинишидан олдин Сенатда сўзлаган нутқида шундай деди: “Америкаликлар Ковид-19нинг келиб чиқишини билишга ҳақлидирлар, улар дунё ва мамлакатимизни вайрон қилган ушбу даҳшатли эпидемия қандай бошланганини ва Хитой нималарга эга эканлигини билишга ҳақлидирлар”.

Республикачи сенатор Майк Браун ҳатто Америка юқумли касалликлар институтининг директори Энтони Фауси ҳам вируснинг келиб чиқишига нисбатан шаффофликка чақирган.

Президент Байден разведка хизматларидан 90 кун ичида Корона вирусининг келиб чиқиши тўғрисида якуний хулосага келиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишни илтимос қилганини эълон қилди.