АҚШ ва Россия ўртасида музокаралар бошланди

Икки давлат ўртасидаги музокаралар чоршанба куни кечқурун Исландияда бошланди. АҚШ давлат котиби Антони Блинкен ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иккала мамлакат ўртасида келишмовчиликлар мавжудлигини, аммо баъзи масалаларда биргаликда ишлашлари кераклигини таъкидладилар.

Блинкен “икки давлат ўртасида фарқлар борлиги” сир эмаслигини ва Вашингтон Россиянинг тажовузкор ҳаракатларига жавоб қайтаришини, аммо агар икки мамлакат раҳбарлари биргаликда ишлашса, дунё хавфсизроқ бўлишини айтди.

Лавровнинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ “жиддий қарама-қаршиликларга” эга бўлсада, аммо “манфаатлар тўқнашадиган соҳаларда” ҳамкорлик қилишлари керак.

Ушбу музокаралар Байден ва Путин маъмуриятлари ўртасида июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин бўлган, Совуқ урушнинг азалий душманлари ўртасидаги зиддиятларни юмшатиш мақсадида ўтказилиши режалаштирилган президентлар саммити олдидан биринчи юқори даражадаги шахсий учрашув ҳисобланади.

“Бу бизнинг халқимизга ҳам, рус халқига ҳам ва бутун дунёга ҳам фойдали деб ўйлаймиз”, – деди Блинкен.