АҚШда республикачи сенатор бош вирусолог билан тортишди

Америка юқумли касалликлар институти директори Энтони Фаучи, республикачи сенатор Ренд Пол билан Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавируснинг тарқалишида лабораториянинг роли тўғрисида тортишди.

Эпидемияга қарши кураш бўйича Сенатнинг тинглови чоғида Пол АҚШ Миллий Соғлиқни Сақлаш Институти (NIH) вирус тарқалган Ухан лабораториясига маблағ юбориб тургани даъво қилди.

Фаучи бунга шундай жавоб берди: “Сенатор Пол, ҳурматингизни сақлаган ҳолда айтаманки, сиз мутлақо адашдингиз. Миллий Соғлиқни Сақлаш институтлари Ухан институтини янги тиббий тадқиқотлар бўйича олдин ҳам молиялаштирмаган, ҳозир ҳам молиялаштирмаяпти”.