АҚШнинг энг йирик нефт қувури компанияси киберҳужумга учради

АҚШнинг энг йирик нефт қувури оператори бўлган “Colonial Pipeline” киберҳужум туфайли барча операцияларни вақтинча тўхтатиб туришини маълум қилди.

Компания ўз веб-сайтида эълон қилган баёнотида жума куни бўлган ҳужум унинг барча қувур линиялари ишларининг вақтинча тўхталишига олиб келганини ва унинг баъзи ахборот технологиялари (ИТ) тизимларига таъсир қилганлигини тасдиқлади.

Компания таҳдидни олдини олишга қаратилган эҳтиёт чораси сифатида ўзининг баъзи электрон тизимларини тўхтатиши зарурлигини билдириб, ҳужумни амалга оширувчисини аниқлаш учун суриштирув бошлаган киберхавфсизликка ихтисослашган учинчи компанияга мурожаат қилганини таъкидлади.

Компания ҳозирда ўз хизматларини хавфсиз ва самарали тарзда давом эттириш ва нормал иш жараёнига қайтиш учун қўлидан келган барча ишни қилаётганини таъкидлаган.