АҚШнинг Висконсин штатидаги тунги клубда икки киши отиб ўлдирилди

АҚШнинг Висконсин штатидаги тунги клубда содир бўлган отишма натижасида икки киши ҳалок бўлди ва полиция ҳужумни амалга оширган шахсни йўқ қилишга муваффақ бўлди.

Америка оммавий ахборот воситалари полициядаги манбалардан иқтибос келтирган ҳолда отишма кеча Грен Бей шаҳри чеккасидаги тунги клубда содир бўлганлиги ҳақида хабар беришди.

Полиция отишма қасддан қилинган ва тасодиф эмас, деб айтди ва ҳужумни содир этган шахс йўқ ўлдирилганини тасдиқлади.

Полицияга кўра, ҳужумни амалга оширган шахс қасддан ҳамкасблари ва дўстларига қарата ўқ узган, улардан иккитасини ўлдирган, бир киши оғир тан жароҳати олган ва у касалхонага олиб борилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисада 7 киши жароҳат олган.