Ашхобод шаҳар юбилейи куни автобуслар бепул бўлади

Туркманистон пойтахти Ашхободнинг юбилей кунида кўчаларга  200 янги  Toyota Corolla ва 400 Hyundai ALL New super Aero City автобуслари чиқарилади.

Охирги ҳафтада автобуслар ва таксилар пойтахт аҳолиси учун мажбурий тарзда асосий автотранспорт воситасига айлантирилди. 10-майдан 25-майгача шаҳарда шахсий автомашиналарнинг ҳаракати таъқиқланди. Аввалига бу нарса бутунлай таъқиқланган эди, фақат тирбандлик туфайли тиғиз пайтларда яна машиналарни минишга рухсат берилди.

Ашхободнинг 140-йиллик юбилейига атаб 21-май куни Нейтрал Туркманистон   «Орқатоғнинг оқ шаҳри-Ашхобод » кўригининг натижаларини эълон қилган эди.