Австралиялик уйғур фаоли Интернетда нишонга олинган

Хитойнинг қора рўйхатига киритилган Нургул Савут Интернетда турли хил тазйиқ ва таъбиқларни бошдан кечирганини айтмоқда.

Хитойдаги хакерлик гуруҳлари томонидан киберҳужумларнинг нишонига айланган Австралиядаги уйғур фаолининг айтишича, Австралия ҳукумати Австралиядаги уйғурлар жамоасини ўзларини Интернетда ҳимоя қилиш учун таълим беришда кўпроқ ҳаракат қилиши керак. Хитой ташқарисидаги уйғур фаоллари кўпинча Хитойда жойлашган хакерларнинг нишонига айланмоқда.

Facebook кибер-жосуслик текширувлари бошлиғи Майк Двилянкси ва хавфсизлик сиёсати раҳбари Натаниел Глейхерлар март ойида Хитойда жойлашган “Earth Empusa” ёки “Evil Eye” (Ёвуз кўз) номи билан танилган хакерлик гуруҳи асосан 500 дан ортиқ уйғур фаоллари, журналист ва диссидентларни нишонга олгани ҳақида хабар беришди. Хитойдаги Шинжон вилоятидан қочиб чиққан уйғурлар, асосан, Туркия, Қозоғистон, АҚШ, Сурия, Австралия ва Канадада истиқомат қиладилар.

Хакерлик гуруҳи Facebookдаги сохта аккаунтлардан фойдаланиб журналистлар, талабалар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ёки уйғур ҳамжамияти аъзолари сифатида ўзларини таништиришади. Натижада четдаги уйғурлар уларнинг ҳаракатларига алданиб, ўз қурилмаларига жосуслик дастурларини ўрнатувчи зарарли ҳаволалар орқали турли сайтларга киришади. Кўпинча ҳаволалар уйғур ёки турк янгиликлари сайтлари сифатида тақдим қилинади.

Канберрада жойлашган уйғурлар жамияти етакчиси Нургул Савут ўтган ой Хитойнинг “терроризмда гумон қилинган”лар қора рўйхатига киритилди. Фаолликлари сабабли “терроризмда гумон қилинган”лар рўйхатига киритилган одамлар сони 10 мингдан кишидан ортиши айтилмоқда.

Аммо Савутнинг айтишича, уйғурлар жамиятининг бошқа аъзоларини киберхавфсизлик бўйича ўқитишлари қийин кечмоқда. “Биз доимий равишда одамларни WeChat иловасини асосий мобил қурилмаларига ўрнатмасликка чақирамиз. Баъзилар WeChatни эски телефонларига ўрнатадилар, аммо баъзи одамлар яширадиган ҳеч нарсаси йўқлигини айтиб, асосий мобил қурилмаларига иловани ўрнатиб олишади. Бу жуда ҳатарлик иш. Мен у қадар бепарво бўлолмайман. Менинг мулоқотларим жуда муҳим ва агар мен бепарволик билан бошқа одамлардек йўл тутсам, кўпчиликни хавф остига қўйишим мумкин. Мен бошқалардан кўра ўн баравар эҳтиёткорроқ бўлишим керак”.