Баъзи иш берувчилар ишга қабул қилиш талабларини ўзгартиришмоқчи

Тўрт йиллик бакалавр даражасини талаб қиладиган миллионлаб ишларни ушбу маълумотсиз ҳам кўнгилдагидек бажариш мумкин, дейди баъзи раҳбарлар.

Бизнес ва жамиятдаги тенгсизликни бартараф этиш учун баъзи раҳбарлар ишга қабул қилиш услубини қайта кўриб чиқиб, ноанъанавий номзодларни ишга қабул қилишни таклиф қилишмоқда. Айниқса, қора танли америкаликлар кўпинча АҚШ таълим тизимидан етарли даражада маълумот ололмайдилар. Компаниялар эса дипломсиз ишчиларни ёллаш ва ўқитиш орқали уларга ҳаётда ўз ўринларини топишга ёрдам беришлари мумкин, дейди Мерк ва Ко компаниясининг бош директори Кеннет Фрейзер The Wall Street Journalнинг бош директорлар кенгаши саммитида. “Биз буни ҳақиқатан тан олишимиз керак, чунки одамлар ҳаётлари давомида диплом ололмаган бўлсалар сизнинг компаниянгиз ривожига ҳисса қўша олмайдилар дегани эмас”.

Жаноб Фрейзер, ўнлаб бошқа иш берувчилар, шунингдек, собиқ Халқаро Бизнес Машиналари корпорацияси Бош ижрочи директори Виржиния Рометти билан биргаликда ўтган йили “Бир-Ўн” (OneTen) деб номланган стартап лойиҳасини бошладилар. Лойиҳанинг мақсади келаси 10 йил ичида қора танли америкаликлар учун бир миллион иш ўрни яратишдир.