Бангладешда қочқинлар лагери карантинга олинди

Бангладешнинг жанубидаги Cox’s Bazar  шаҳрида Араканлик қочқинларнинг  яшаб турган лагерлари  Kovid-19га чалиниш ҳолатларининг ортиши туфайли карантинга олинди. Ҳукумат ҳозирча бешта лагерда карантин ва қаттиқ назорат қоидаларини эълон қилди.

Бангладеш Қочқинларга Ёрдам ва Ватанларига Қайтариш Комиссиси Бошлиғи Шоҳ Ризвон Ҳаёт карантиннинг 27-майгача давом этишини билдирди.

Маҳаллий саломатлик ишлари бўйича координатор Тоҳа Бхуиян, икки кун аввал тест ўтказилган 274 нафар қочқиннинг 45 нафарида касаллик аниқланганлигини,кеча ҳам айни сонлик беморларнинг карантинга олинганликларини айтди.

Инфекцион касаллик ҳолатларининг ортиб бориши мамлакат ҳукуматини ташвишга солмоқда.

Мьянмарда армия ва фанатик буддистларнинг ҳужумларидан қочган тахминан 1 миллион нафар Араканлик мусулмон қочқинлар яшаб турган 34 лагерда бугунгача 868 касал аниқланди, 13 киши ҳаётдан кўз юмди.