Барча Фаластин билан бирга бўлиши керак! Мен Фаластин биланман!

Кеча Исроил полицияси, Исроил ва Фаластин Ғазо масаласида сулҳ тузганларидан сўнг бир неча соат ўтгач, жума намозини эндигина ўқиб бўлган фаластинлик намозхонларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ, граната ва резина ўқлар билан яна ҳужум уюштирди. Жума куни ўн минглаб одамлар масжидда намоз ўқидилар, сўнгра ҳурсандчилик билан Ғазони қўллаб-қувватловчи ҳайқириқлар остида ширинликлар тарқатилаётганди.

Исроил полицияси вакили Микки Розенфелднинг айтишича, полиция офицерлари тош отган фаластинликларни нишонга олишган ва «тартибсизликлар»ни бостириш чораларини кўришган.

Ушбу воқеалар фонида Исроил фуқаролигини олган бир америкалик аёлнинг Фаластиндаги ҳунрезликларга бефарқ бўлмаган барчага юборган видеомурожаати ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди. Мурожаатда “барчани Фаластин билан бирга бўлиш” га ундади:

“Мен америкаликман ва мен Исроил фуқаролигини олганман. Мен у ерда болалигимда 3,5 йил яшадим. Менга ҳар доим Исроил фақат ўзини ҳимоя қилмоқда, у ҳеч қачон тажовузкор бўлмаган деб айтишган. Фаластин халқи ҳар доим тажовузкор бўлганлигини ва улар барча яҳудийлар ва бутун Исроил учун ўлим исташликларини уқтиришган. Энди кўзим очилди. Мен нафақат ҳозир, балки шу пайтгача нималар бўлаётгани ҳақида айтмоқчиман: очиқдаги қамоқхоналардан тортиб, назорат пунктлари-ю, чегара постларигача, инсон ҳуқуқларининг топталишидан тортиб, сув, электр энергияси, Ковид вакциналари етишмаслиги, болаларнинг уйларидан ва оилаларидан тортиб олиниши ҳамда сионистлар томонидан ўғирланишигача (содир бўлмоқда). Бу шундай давом этиши мумкин эмас. Ҳамма Фаластин билан бирга бўлиши керак! Мен Озод Фаластин биланман! Бу тугаши керак ва ҳозир тугаши керак.”