Байден 6 триллион долларлик бюджет дастурини эълон қилди

Президент Жо Байден жума куни Америка иқтисодиётини трансформация қилишга қаратилган 2022 молия йили учун 6 триллион долларлик бюджет дастурини таклиф қилди.

Байден илгари сураётган ушбу бюджет дастурида мамлакатдаги энг муҳим устувор йўналишларга, жумладан инфратузилма, таълим, илмий-тадқиқот, соғлиқни сақлаш, пуллик туғруқ ва бола парвариши таътиллари учун катта маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Ушбу таклиф доирасига Америкаликларни иш билан таъминлаш режаси ва Америкалик оилалар режаси, 4 триллион долларлик инфратузилма, иш ўринлари ва Президент олдиндан илгари суриб келаётган ҳамда қонун чиқарувчи органлар билан музокара олиб

бораётган иқтисодий таклифлар киритилган.

Аммо бу, республикачилар Байденнинг мақсадларини кескин танқид қилишни кучайтиришларига ва яқиндагина маълум бўлган иқтисодий маълумотлар Байденнинг таклифлари шунчаки улканлиги ва иқтисодиётни ҳаддан ташқари “зўриқтири юбориши” мумкинлиги бўйича далилларнинг кўпайишига олиб келди.

Байден Конгрессдан 2022 молия йили мудофаа билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатлар учун 932 миллиард доллар ажратилишини сўрамоқда. Сўралаётган маблағ ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада каттароқ. Президент мудофаа ишларига эса 756 миллиард доллар ажратилишини таклиф қилди, бу ҳам ўтган йилга нисбатан кўпроқдир.

Бюджет Байден ўзининг 1,9 триллион долларлик ижтимоий ёрдам дастури доирасида илгари сурган мамлакатдаги энг кам иш ҳақини барча учун соатига 15 долларга ошириш таклифини ўз ичига олмайди. Бюджетда фақатгина федерал даражадаги ишчилар учун соатлик энг кам иш ҳақи 15 доллар миқдорида белгиланиши кўзда тутилган. Бу жараён Байденнинг апрель ойи охирида имзоланган буйруғи туфайли амалга оширилмоқда.