Байден разведка хизматларига 90 кун ичида коронавируснинг келиб чиқишини аниқлашни топширди

АҚШ президенти Жо Байден разведка хизматларидан 90 кун ичида коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида якуний хулосага келиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишни илтимос қилганини эълон қилди.

Байден баёнотида: “Энди мен разведка хизматидан бизни коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида якуний хулосага яқинлаштириши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишни ва менга 90 кун ичида ҳисобот беришни илтимос қилдим”, деди.

У қўшимча қилди: “Президентликка киришганимдан кўп ўтмай, март ойида мен Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчимга вируснинг келиб чиқишини, шу жумладан, вирус юқтирган ҳайвон билан одам алоқаси натижасида келиб чиққанлигини, шу жумладан, разведканинг сўнгги таҳлиллари тўғрисида ҳисобот тайёрлашни топширдим”.