Байден: Яқин Шарқ Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олмагунча тинчлик бўлмайди

АҚШ президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, минтақа Исроилнинг мавжуд бўлиш ҳуқуқини тан олмагунча, Яқин Шарқда тинчлик бўлмайди.

Байден жума куни, матбуот анжумани пайтида, Исроилни қўллаб-қувватлаш мажбуриятида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганлигини ва Демократик партия уни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Байден икки давлат ечими Фаластин ва Исроил ўртасидаги можарони ҳал қилишнинг ягона йўли деб ҳисоблашини айтди.

Унинг сўзларига кўра, у Исроил ва Ғазодаги “Ҳамас” ҳаракати ўртасидаги сулҳнинг сақланиб қолиши учун дуо қилмоқда.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ Ғазо секторини тиклаш учун ёрдам ажратмоқчи.

250 га яқин фаластинлик ва камида 13 исроиллик ҳаётига зомин бўлган 11 кунлик ҳарбий тўқнашувлардан сўнг, жума тонгида Миср воситачилигида Исроил ва “Хамас” ҳаракати сулҳга келишишди.