Байденнинг 100 куни

Оқ уйнинг матбуот корпуси учун сўнгги уч ой чин маънода синовга айланди. Штатларнинг олдинги президенти Доналд Трамп ҳар доим визуал диққат марказига бўлишни жуда яхши билар эди. Жаноб Байденда эса шоуменлик ҳусусияти етишмаслиги кўриниб қолди. У одамлар президентнинг сўзларига эмас, балки илгари сураётган ғояларига эътибор беришларига каттиқ ишонади.

78 ёшли Жо Байден ўтиш даври президенти бўлиши кутилганди. Унинг асосий вазифаси сиёсий ҳароратни мўтадиллаштириш ҳамда иккига бўлинган халқни бирлаштиришга интилишдан иборат.

Ҳозиргача унга юкланган бу вазифаларнинг ижобий ёки салбий натижалари кўринмаган бўлсада, ушбу баёнот америкаликлар кўрган баёнотларнинг амбицияларга энг бой баёнотдир. Сайловчилар тез орада унга яхши ёки ёмон баҳони берадилар, албатта.

Байден бошчилик қилган 1.9 триллион долларлик ижтимоий ёрдам дастури натижасида ҳар бир мерикалик пандемия даврида 1400 долларлик беғараз ёрдам пулини қўлга киритдилар. Оқибатда жаноб президент америкаликлар улкан розилигини қўлга киритди.

Унинг яна бир, кам таъминланган оилалар учун илгари сураётган ёрдам дастури асносида фуқаролар оиладаги ҳар бир фарзанд учун йилига бир марта 3000 доллар ёрдам пули олишлари мумкин. Тахмин қилинишича, бу чора миллионлаб ёшларни қашшоқликдан олиб чиқади.

Энди Америка инфратузилмасини қайта қуриш режасига бир назар ташланг: қисқа муддатда миллионлаб янги иш ўринларини яратиш, Америка рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш. Оқибатда мамлакатда ирқий тенгликка эришишга умид қилинмоқда. Янги, тоза энергия манбаларидан фойдаланиш эса иқлим ўзгаришига қарши курашишга ёрдам бериши ваъда қилинмоқда.

Ушбу ўн йиллик охирига қадар углеводород газларининг ажралиб чиқишини 52%га камайтириш

У бунга эришадими ёки йўқми, бизга қоронғу. Лекин режа амалга ошадиган бўлса америкаликлар автомобиль бошқариш, уйларини иситиш ва совутиш усулларини ўзгартиришларига тўғри келади.

Дастлабки 100 кунда илгари сурилган ушбу баёнот катта бир ниятлига аён ва айнан шу нарса “зерикарли қария” Жо Байденнинг сиёсатини “қизиқарли” қила олишига умид бор.

Аммо яхшими ёки йўқми, Байден Америка халқида “Мана, қудратли ҳукумат қайтиб келди” деган қарашни шакллантира олмоқда. Бу Трампнинг республикачи тарафдорлари қаттиқ курашга бел боғлашларига тўғри келишидан нишонадир.