Байденнинг фикрича, унинг вафот этган ўғли АҚШ президенти бўлиши керак эди

АҚШ президенти Жо Байденнинг айтишича, 2015 йилда вафот этган ўғли Бо Байден Америка Қўшма Штатлари президенти бўлиши керак эди.

Байден чоршанба куни “MSNBC”га берган интервюсида: “Бо бу стулда (стулда) ўтириши керак эди”, деди.

Делавер штати бош прокурори Бо Байден 2015 йилда 46 ёшида мия саратонидан вафот этган.

Бо Байден – президентнинг марҳум биринчи рафиқаси Нилиядан туғилган ўғли. Байденнинг хотини Нилия ва қизи Наоми 1972 йилда йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган, ўша пайтда Бо икки ёшда бўлган.

Бо Байден 2016 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишни мақсад қилган. Аммо вафот этган.