Берни Сандерс Байденни Исроилга фаластинликлар билан тил топиша оладиган элчи тайинлашга чақирди

АҚШ сенатори Берни Сандерс Президент Жо Байденни АҚШнинг Исроилдаги элчиси лавозимига фаластинликлар билан тил топиша оладиган кишини тайинлашга чақирди.

Пайшанба куни Сандерс Твиттер-да шундай деб ёзди: “Президент Байден Исроилда элчи лавозимига тайинлаш имкониятларини кўриб чиқаётганда, мен уни мамлакатимизни мувозанатли тарзда намойиш эта оладиган ва нафақат Исроил билан, балки Фаластин билан ҳам мулоқот қила оладиган шахсни тайинлашга чақираман”.

У “Қўшма Штатларнинг роли нафақат ўнг қанот Исроил ҳукуматини қўллаб-қувватлаш, балки минтақа халқларини бирлаштиришда бўлиши керак”, деб қўшимча қилди.

Байден Исроилга ракета отишни тўхтатиш кераклигини таъкидлаб, у ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади.

Ушбу позиция баъзи демократларнинг танқидига сабаб бўлди, улар Қўшма Штатлар Исроил томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишини эътиборсиз қолдирмаслиги керак, деб ҳисобладилар.