Билл Гейтс Microsoft бошқарув кенгашидан четлатилди

Microsoft корпорацияси бошқарув кенгаши аъзолари Билл Гейтс ўз ишини тарк этиши керак, деган қарорга келишди. Бунга сабаб миллиардернинг Microsoftда ишловчи аёл ходима билан ноўрин деб топилган муносабатлари юзасидан текширув натижалари деб кўрсатилмоқда.

Ушбу кенгаш аъзолари 2019 йил охирида Microsoft муҳандиси ўз хатида жаноб Гейтс билан йиллар давомида ишқий муносабатда бўлганлигини даъво қилганидан сўнг текширувни бошлади.

Текширув давомида баъзи бир кенгаш аъзолари жаноб Гейтс ўзи асос солган ва ўнлаб йиллар давомида бошқарган дастурий таъминот компаниясида директор бўлишга нолойиқ деган қарорга келдилар. Жаноб Гейтс кенгашнинг тергови тугамасдан ва кенгаш бу масала бўйича тўлиқ расмий қарор қабул қилишидан олдин истеъфога чиқди.