Блинкен Ғазо сулҳини мустаҳкамлаш учун келаси ҳафта Исроил, Ғарбий соҳил, Миср ва Иорданияга ташриф буюради

Рейтерс хабар беришича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен чоршанба ва пайшанба кунлари Ғазо сулҳини мустаҳкамлаш ҳаракатлари доирасида Исроил ва Ғарбий соҳилга ташриф буюради.

Шанба куни агентлик, Блинкеннинг Яқин Шарқдаги навбатдаги сафари Иордания билан бир қаторда Исроил ва Фаластин гуруҳлари ўртасида воситачи ролини ўйнаган Мисрни ҳам қамраб олишини тасдиқлади.

АҚШ, Исроил ва Фаластин расмийлари Блинкеннинг бўлажак ташрифининг тўлиқ дастурини эълон қилмади.