Blue Originнинг суборбитал экипаж капсуласидаги бир ўрин учун одамлар миллионлаб доллар тўлашга тайёр

Дунёнинг бойлари Blue Origin компаниясининг биринчи экипажли Нью Шепард миссиясида коинот четига ўн дақиқалик сайр қилиш учун 2,8 миллион доллар таклиф қилмоқдалар.

Ким ошди савдосининг очиқ босқичи бошланганда, энг юқори нарх 1,4 миллион доллар эди. Бу нарх бир оз муддат ўтгач 2,8 миллион долларга кўтарилди.

Компания бир ўрин учун чипталар нархини ҳалигача ошкор қилганича йўқ, аммо ким ошди савдоси орқали потенциал мижозлар ким ва улар қанча тўлашга тайёр эканликлари ҳақида яхшигина тасаввурга эга бўлиш мумкин.

          Яқин ойларда ушбу экипажли космик саёҳатдан ташқари яна кўплаб янгиликлар тайёрлаб қўйганлигини компания расмийлар таъкидламоқдалар. Техасдаги чўлдан, Blue Originнинг қайта ишлатилиши мумкин бўлган 60 метр баландликдаги кучайтиргичи Нью Шепардни Ер атмосферасининг энг четки халқаро миқёсда тан олинган чегараси бўлмиш Кармен Лайн яқинига, 65 миль баландликка олиб чиқади. Саёҳат давомида экипаж Ернинг ажойиб манзараларини томоша қиладилар.

Blue Origin компанияси шу пайтга қадар Нью Шепардни 15 маротаба синовдан ўтказган.