БМТ Исроилни террорда айблади

БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик ташкилотнинг шарқий Қуддусдаги воқеалардан, Шайх Жарроҳ ва Силван маҳаллаларидаги Фаластинли оилаларга қилинган ҳақсизликлардан қаттиқ ташвишда эканлигини билдирди.

Дюжаррик Қуддусдаги аҳволнинг зудлик билан ўзгариши кераклигини, акс ҳолда қурбонлар ва ярадорлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

БМТ Бош Котиби Антонио Гутеррес ҳам кеча сўзлаган нутқида Исроилнинг террористик ҳаракатларини қоралаб, бунинг халқаро ҳуқуқ нормаларига буткул зид эканлигини айтган эди.