БМТ: Исроилнинг Ғазога ҳужумлари ҳарбий жиноят бўлиши мумкин

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелетнинг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазога зарбалари унинг халқаро қонунларга риоя қилиши бўйича чуқур ташвиш уйғотмоқда ва агар бу мазкур қонунларга номувофиқ бўлиб чиқса, бу уруш жиноятларини англатиши мумкин.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус сессиясини очган Бачелет, Ғазодаги Исроил зарбалари натижасида вайрон бўлган фуқаролик бинолари ҳарбий мақсадларда ишлатилганлиги тўғрисида ҳеч қандай далил кўрмаганлигини айтди.

У: “Агар бундай ҳужумлар номувофиқ деб топилса, улар ҳарбий жиноятлар деб ҳисобланиши мумкин”, деб таъкидлади.

Бачелет Исроилни Ғарбий Соҳилда аҳолини ҳайдаб чиқаришни зудлик билан тўхтатишга ва “Хамас” ҳаракатини Исроилга тартибсиз равишда ракета отмасликка чақирди.