Британияда Ҳиндистонни қўллаш учун кампания уюштирилди

Британиядаги энг йирик ҳинд ибодатхоналаридан бири Ҳиндистондаги коронавирус пандемиясига қарши курашда ўз ҳиссасини қўшиш учун 500 минг фунт стерлинг йиғиш кампаниясини уюштирди.

Ушбу маблағ стационар велосипедда 48 соат ичида 7600 км масофа босиб ўтишдан қатнашишдан тўпланади. Бу Лондондан Деҳлигача бўлган масофадир.

Лондоннинг Нессден туманида бўлиб ўтаётган ушбу аксия Буюк Британия бўйлаб хайрия йиғиш кампанияларидан бири ҳисобланади. Шу йўл билан ҳинд диаспораси аъзолари кенг тарқалган пандемияга қарши курашда ўз ватанига ёрдам беришни ният қилишган.

Шаҳзода Чарлз томонидан ташкил этилган “British Asian Fund” хайрия ташкилоти, шунингдек, шифохонадаги керакли жиҳозлар етишмаганда ҳаводан кислород чиқариб оладиган кислород концентраторларини сотиб олиш бўйича шошилинч чақирув эълон қилди.

Ҳиндистонда шанба куни 400000 дан ортиқ Ковид-19 касаллиги қайд этилди ва 24 соат ичида коронавирус билан боғлиқ 3523 ўлим ҳолати қайд этилди, бу вирусдан ўлганларнинг умумий сонини 2.111.853 га етказди.