Дунёда коронавирусга қарши эмлаш статистикаси

Ушбу пандемия охирига етиши учун дунё аҳолисининг катта қисми вирусга қарши иммунитетга эга бўлиши керак. Бунга эришишнинг энг хавфсиз усули бу вакцинациядир. Вакциналар – юқумли касалликлар туфайли ўлим ҳолатини камайтириш учун илгаридан инсоният таяниб келаётган технологик ечимдир.

Ковид-19 пандемияси бошланганидан буён ўтган 12 ойдан кам вақт ичида бир нечта тадқиқот марказлари муаммога қарши курашиш учун Ковид-19 касаллигини чақирувчи Sars-Cov-2 вирусидан ҳимоя қила оладиган вакциналарни ишлаб чиқдилар.

Эндиликда бу вакциналарни дунё бўйлаб одамларга тенг тақдим этиш вазифаси олдинда турибди. Бу нафақат ривожланган, балки барча мамлакатларда одамлар керакли ҳимоя тизимига эга бўлишлари учун муҳим аҳамиятга эга. Ушбу саъй-ҳаракатларнинг натижасини кузатиш учун “Дунё маълумотларда” статистик саҳифасида мавжуд халқаро Ковид-19 қарши эмлаш статистика базаси яратилди. Маълумотлар ҳар куни эрталаб энг сўнгги расмий рақамлар билан янгиланади. Маълумотларни жонли вақт режимида кузатиб туриш учун қуйидаги манзилга боришингиз кифоя. Бугунги кундаги коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозасини қабул қилганлик бўйича эмлаш статистикаси эса қуйидагичадир:

1.       Исроил – 63%

2.       Баҳрайн – 48%

3.       АҚШ – 46%

4.       Венгрия – 45%

5.       Уругвай – 36%

6.       Туркия – 17%

7.       Бразилия – 16%

8.       Ҳиндистон – 10%