Элон Маск Россия ва АҚШни кўпроқ мулоқот қилишга чақирди

Тесланинг бош ижрочи директори Элон Маск Вашингтон ва Москванинг ўзаро алоқалари Совуқ Урушдан кейин ҳам ёмонлашиб бораётгани сабабли уларни ўзаро мулоқотга чақирди.

“Россияда жуда кўп истеъдод ва ақлий қувват бор ва менимча, Россия ва АҚШ ўртасида кўпроқ мулоқот ва муносабатлар бўлиши керак”, – деди Маск Москвада бўлиб ўтган рус таълими форумида.