Эрдоған: дунё ҳамжамияти Исроилга қаттиқ дарс бериб қўйиши керак

Туркия ва Эрон президентлари Ражаб Таййип Эрдоған ва Ҳасан Руҳоний ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Улар Туркия-Эрон муносабатлари ҳамда Фаластиндаги вазият юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Эрдоған, эронлик ҳамкасби билан суҳбатда, Исроил томонидан Фаластин ерларига, жумладан, Ғазо секторига уюштирилаётган ноқонуний зарбаларни қаттиқ қоралади.

Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш борасидаги позицияси қатъий ва ўзгармасдир.

Эрдоған Жаҳон ҳамжамияти Исроилга Фаластинга қарши ҳужумларни тўхтатиш ва олдини олиш мақсадида қаттиқ дарс бериб қўйишлари кераклигини айтиб ўтди. У, шунингдек, Фаластин масаласида Исломий давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.