Эрон ва Россия гиёҳванд моддалар трафигига қарши курашни муҳокама қилди

Эрон гиёҳвандликка қарши кураш полициясининг бошлиғи Мажид Каримий ва Россия Ташқи Ишлар Вазирлигининг Эрондаги вакили Алексей Кожухов гиёҳванд моддалар трафигига қарши биргаликда курашиш йўлларини муҳокама қилдилар.

Чоршанба куни Эронда ўтказилган учрашувда икки томон вакиллари минтақалараро трафикка қарши курашда икки мамлакат полициясининг ўзаро ҳамкорлигининг аҳаммиятига урғу бердилар.

Каримий Эроннинг Россия полицияси билан маълумот алмашиш, ўзаро машқлар ва тренинглар, изқувар итларни ўргатиш каби соҳаларда ҳамкорликка тайёрлигини билдирди. Кожухов ҳам ўз навбатида Россия гиёҳвандликка қарши кураш полициясининг Эрон билан гиёҳванд моддаларнинг халқаро трафигига қарши кураш борасида буткул тайёр эканлигини билдириб ўтди.

1979-йили амалга оширилган Ислом Инқилобидан кейин Эронда гиёҳвандлик иши бўйича 3,800 киши қатл қилинган, 12, 000 нафарга эса турли жазолар берилган эди.

Эрон БМТ томонидан афюн, героин ва морфин моддаларини аниқлаш бўйича дунёдаги биринчи давлат деб эътироф этилган.