Эронлик археолог Аҳмад Кабирий Ҳиндий 76 ёшида оламдан ўтди

1945-чи йили Теҳронда туғилган Кабирий Теҳрон университетида археология соҳаси бўйича таҳсил олган эди. У мамлакатдаги кўплаб давлат ташкилотларида Эроннинг қадимий моддий меросини асраб қолиш соҳасида фаолият кўрсатган ва кейинчалик Маданий Мерос Ташкилоти томонидан археолог ва ҳайкал-обидалар таъмирловчиси сифатида ишга таклиф қилинган эди.

Аҳмад Кабирий Эрон Ислом Республикасининг ICOMOS ( Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни асраш бўйича халқаро кенгаш) шўъбасининг фахрий аъзоси, Ҳужжатлар ва Нашрлар Қўмитасининг раиси эди.

Олимнинг фаолият олиб борган лойиҳалари орасида Киш оролида жойлашган VIII асрга оид Ҳарире шаҳри, Кангавардаги маъбуда Анахита ибодатхонаси, Самнондаги Шоҳ Занд, Делозиён, Қасри Баҳром карвонсаройи, Персеполис, Саридаги Фараҳ Обод каби дунёга машҳур обидаларнинг таъмирини санаб ўтиш мумкин.

Эрон Миллий Музейининг бош мудири Жаброил Нокандеҳ Аҳмад Кабирийнинг вафоти бутун миллат ва мамлакат учун оғир жудолик эканлигини, Эрон уни асло унутмаслигини таъкидлади ва марҳумнинг оиласига ҳамдардлик изҳор қилди.