Феликс Баумгартнер: Товуш тезлигидан ўзган одам

2012 йил 14 октябрда Феликс Баумгартнер Нью Мексико чўлидан деярли 40 км баландликдаги капсуладан сакраб, ўз исмини тарих китобларига муҳрлади. Баумгартнер 38969 метр (127852 фут) баландликдан сакраб, максимал тезлигини соатига 1367.6 кмга (843.6 миль) етказишга муваффақ бўлди. Фавқулодда жасорат кўрсатган ушбу шахс бирданига учта жаҳон рекордини янгилади:

  • энг юқори баландликдан сакраш;
  • ҳаво шарида энг юқорига парвоз;
  • эркин қулаш пайтида овоз тезлигидан ортиқ тезликка эришиш.

Шунингдек, унинг бу тажрибаси космонавтларнинг коинотдаги хавфсизлигини янада яхшилаш учун қўлланиши мумкин бўлган бебаҳо илмий маълумотларни тақдим этди. Баумгартнернинг ўз капсуласидан чиқиб, унинг четига ўтириб кейин сакраганини жуда кўп сонли одамлар томоша қилишди.