Финляндия пойтахтида коронавирус чекловларига қарши норозилик намойишлари бўлмоқда

Финляндия пойтахти Хелсинки полициясининг билдиришича, шаҳардаги коронавирусга қарши олиб борилган эҳтиёт чораларига қарши намойишда 300 га яқин одам қатнашган.

Шанба куни полиция баёнотида шундай дейилган: “Намойишда 300 га яқин киши қатнашди ва полиция намойишчиларни тарқатиб юбориш учун норозилик ҳаракатининг олдини олди”.

Финляндия ҳозирда коронавирус эпидемиясига қарши чекловларни жорий қилмоқда. 6 кишидан кўпроқ одам йиғилишини тақиқланган ва бошқа эҳтиёт чораларини жорий қилинган.