Францияда ҳижобли номзодга монеълик

Францияда яқинда амалга ошириладиган минтақавий сайловларда амалдаги президент Эммануэль Макроннинг партияси бўлган  LREMдан номзод Сора Земмахийнинг сайлов афишаларидаги ҳижобли сурати баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ультра ўнг фаолларнинг ҳаракати туфайли партия Земмахийнинг номзодлигини ҳижобли бир номзод партия йўналишини намоён қилолмайди, деган баҳона билан сайловдан олишга мажбур қолди. Аммо француз қонунлари сайлов компанияларидаги афишаларда диний кийим ва рамзларнинг мавжуд бўлишига тўсқинлик қилмайди.