Француз ёзувчисининг Қуръонга асосланган болалар учун ҳикоялари

Якшанба куни  Теҳронда истиқомат қиладиган француз ёзувчиси ва рассоми Клэр Жубертнинг Қуръони Карим ғояларига асосланган ҳикоялар тўпламининг турк тилидаги таржимасининг тақдимоти ўтказилди.

 “ Қуръон ғоялари билан йўрғилган эртаклар” деб номланган бу тўплам Туркиянинг болалар китоблари нашри билан шуғулланувчи етакчи нашриёти-Nar Çocuk томонидан чиқарилган саккизта китобдан иборатдир.

Эрон Китоб ва Адабиёт Уйи томонидан ташкиллаштирилган онлайн тақдимотда ёзувчининг ўзи, таржимон Милод Салмоний ва Nar Çocuk нашриётининг мудири Тайфун Эсер ва китобларнинг Эрондаги нашр ишлари билан шуғулланувчи Беҳ Нашр нашриётининг мудири Саййид Аҳмад Мирзода ҳам иштирок этди.

Қуръонда тилга олинган садоқат, ростгўйлик, эҳсон, мардлик ва бошқа исломий ва умуминсоний ғоялар китобларда болаларга содда тилда қизиқарли ҳикоялар воситасида тушунтирилади.

Тўпламда “Қироёқнинг сири”, “Нима гаплар”, “Ўжар сув айғири”, “Кўфта мусобақаси”, “Нўхот шўрва”, ва “Қирмизи Олма” каби ҳикоялар ўрин олган.

Асли Франциялик бўлган Клэр Жуберт шунингдек “Аллоҳни қидириб”, “Алвидо, қари енот”, “Кичкина сичқоннинг дуоси”, “Кичик яшил калтакесакнинг саргузаштлари” ва “Энг ишонарли дўст” каби ҳикояларнинг муаллифидир.

Клэр Жуберт 1961-йилнинг май ойида Парижда бир христиан оиласида дунёга келади. 19 ёшида исломни қабул қилган Клэр Эронлик мусулмонга турмушга чиқади ва бу мамлакатга кўчиб кетади. Унинг ёзган ҳикоялари француз ва форс тилларида Эрон, Франция ва Ливанда нашр қилинади. У асосан мактаб ёшигаса бўлган болалар учун ижод қилади ва китоблардаги суратларни ҳам ўзи чизади.

Клэр Жуберт Эрон ҳукумати томонидан 2021-йилнинг Исломий Инқилоб Санъаткори деб топилди.