Ганг дарёсида коронавирусдан ўлганларнинг жасадлари соҳилга келиб урилди

Бихар вилоятида жойлашган Чауса қишлоғи Ганга дарёсига яқиндир. Бугун эрталаб дарё қирғоқларида Covid-19 туфайли ҳаётдан кўз юмган 40-45 кишининг жонсиз баданлари келиб урилди. Бу ҳақда қишлоқ маъмурияти ходимларидан бири Ашок Кумар хабар берди.

Яна бир киши эса “жасадлар шишган ҳолдалар ва камида 5 ёки 7 кун сув ичида қолиб кетганлар. Қайси қишлоқдан эканликларини суриштиришимиз керак ” деди.

Адвокат Ашвин Варма маҳаллий телеканаллардан бирида воқеани шундай изоҳлади “Бир жасадни ёқиш учун камида 30-40 минг ҳинд рупияси керак. Шунинг учун ҳам аҳволи ночор кишилар жасадларни Ганга дарёсига ташлашни афзал кўрмоқдалар. Дайди итлар эса кўчаларда ва соҳилларда қолиб кетган жасадларни емоқда. Бу ҳам вируснинг тарқалишига сабаб бўлади”.