Ҳар ким нима еса, еганидан тортиқ қилади

Усмонли султони Ёвуз Султон Салим замонида Эрон шоҳи Исмоил Сафавий унга олтин-жавоҳирлар билан тўла бир сандиқ жўнатади.

        Сандиқ очилади. Ичидан турфа хил қимматбаҳо тошлар, атласлар, ипак ва кимхоб матолар чиқади. Фақат айни пайтда бадбўй бир ҳид ҳам тарқала бошлайди.

        Жуда ҳам бадбўй бир ҳид, димоқлар чидай олмайдиган даражада.

        Охири сандиқ бўшатилади, энг тагида бир матога ўралган инсон нажаси чиқади.

        Усмонли салтанатига мисли кўрилмаган бир ҳақорат!

        Султон сарой аҳлига буйруқ беради. “Ҳамма ўйлаб кўрсин, бу ишга нозик бир шаклда жавоб қайтариш керак”.

Жавобни султоннинг ўзи топади.

Унинг амрига мувофиқ қимматбаҳо тошлар ва жавҳарлар тўла безакли бир сандиқ ясалади, Истанбулда тайёрланган энг ширин лоқумдан бир қутига тўлдирилиб, бир парча хат билан сандиққа қўйилади.

Эрон шоҳи Исмоил сандиқни очтиради. Атрофга жуда ҳам хушбўй ҳид таралади. Лоқум қутисини кўришади, лекин Усмонли султонини нима демоқчи бўлганини тушунишмайди.

Совғани олиб келган турк элчиси қутидаги лоқумдан аввал ўзи ейди, кейин бошқаларга тортиқ қилади ва хатни шоҳга узатади.

Исмоил Сафавий уни ўқийди: “Ҳар ким нима еса, еганидан тортиқ қилади”!