Ҳиндистон бош вазири Британияда бўлиб ўтадиган G7 саммитида қатнашмайди

Ҳиндистон ҳукумати Бош вазир Нарендра Моди коронавирус пандемиясининг кучайиши ва унинг мамлакатида тарқалиши сабабли Британиядаги G7 саммитида қатнашмаслигини эълон қилди.

“Ковид-19 нинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, бош вазир G7 саммитига шахсан ташриф буюрмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинди”, деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги вакили Ариндам Баги.

Душанба куни Ҳиндистонда 330 мингга яқин янги чалиниш ҳолатлари ва 3900 га яқин ўлим қайд этилди.

1,3 миллиард аҳолига эга бўлган Ҳиндистон, эпидемия бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради, у ерда 23 миллионга яқин одам касалликка чалинган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти “Коронавируснинг Ҳиндистонда тарқалган мутанти кўпроқ юқумли ва у хавотир манбаи сифатида таснифланиши керак”, деган.