Галапагос оролларидаги машҳур “Дарвин аркаси” қулади

Эквадор атроф-муҳит вазирлиги Галапагос оролларидаги машҳур “Дарвин аркаси” қулаб тушгани ҳақида хабар берди.

“Галапагос оролларининг энг шимолидаги Дарвин оролидан бир километр узоқликда жойлашган табиий кўприк “Дарвин аркаси” 17 май куни қулаб тушгани тўғрисида хабар берамиз”, деб хабар берган Эквадор атроф-муҳит вазирлиги. Вазирлик “Твиттер” да қулаш табиий эрозия туфайли юзага келганини айтди.

Вазирлик “Дарвин аркаси” оролларнинг рамзларидан бири бўлганини эслатди. Бу жой шўнғиш учун энг яхши жойлардан бири, шунингдек, акула ва бошқа денгиз жонзотларини кузатиш мумкин бўлган жой бўлганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Малта оролида баландлиги 28 метр бўлган “Азур туйнуги” номи билан танилган оҳактош қояси қулаган эди. У ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон табиий мероси рўйхатига киритилган.

Малта атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Хосе Эррера ўша пайтда мутахассислар илмий тадқиқотлар натижаларига кўра тошнинг қулаб тушишини олдиндан айтиб беришган эди. Ушбу жараённи ташқи аралашув билан тўхтатиш мумкин бўлмаган.