Канадада туб аҳоли мактаби ўрнидан 215 боланинг қолдиқлари топилган

Жума куни Канада ҳукумати маҳаллий болалар учун мактаб бўлган жойда 215 боланинг қолдиқлари топилганлигини тасдиқлади.

Шусвап қабиласининг энг катта гуруҳларидан бири бу болалар 1978 йилда ёпилган Британ Колумбиясидаги Камлупс интернат мактабининг ўқувчилари эканлигини ва ёш болалар, шу жумладан 3 ёшли болаларга тегишли қолдиқлар топилганлигини айтди.

Ушбу мактаб Канададаги энг йирик мактаблардан бири ҳисобланган, чунки баъзида бу мактабад бир вақтнинг ўзида 500 га яқин бола таҳсил олган.

Канаданинг Бош вазири Жастин Трюдо бу масалани изоҳлар экан, Твиттер орқали қуйидагиларни ёзди: «Камлупс мактаб-интернатида болалар қолдиқларнинг топилиши ҳақидаги хабар юрагимни эзди … Бу мамлакатимиз тарихидаги қора ва шармандали даврнинг оғриқли хотираси”, деган.

Канададаги ички таълим тизими маҳаллий болаларни оилаларидан мажбуран ажратган.  Бу бўйича 6 йил давомида олиб борилган тергов 2015 йилда ўз ҳисоботини эълон қилди ва буни “миллий генотсид” деган хулосага келди.

Ҳисоботда болалар 1840-йиллардан 1990-йилларга қадар Оттава номидан черковлар томонидан бошқариладиган мактабларда 150,000 нафаргача бўлган болалар даҳшатли жисмоний зўравонлик, зўрлаш, тўйиб овқатланмаслик ва бошқа шафқатсизликларга дучор бўлганликлари ҳужжатлаштирилган.

Канада ҳукумати 2008 йилда мазкур мактаб тизими учун расман кечирим сўраган, тизимнинг охирги мактаби 1996 йилда ёпилган.