Имрон Хон ва унинг рафиқаси умра зиёратини адо этди

Покистон Бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси, якшанба куни умра маросимларини адо этишди ва Покистоннинг бир қатор расмийлари маросимларни бажаришда унга ҳамроҳ бўлишди.

Хон иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида олий даражадаги делегация бошчилигида 3 кун давомида Саудия Арабистони қироллигига ташриф буюрди, шу кунларда у қирол Салмон ибн Абдулазиз ва унинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон билан учрашиб, улар билан икки томонлама ҳамкорлик масалалари тўғрисида суҳбатлашди.