iOS даги Facebook ва Инстаграм “сизни кузатади”

Facebook Appleнинг iOS 14 махфийлик сиёсатига қарши кампаниясини давом эттирмоқда ва iOS дастури фойдаланувчиларига “бошқа иловалар ва веб-сайтлардан тўпланган маълумотлар “Facebookдан бепул фойдаланиш”га ёрдам бериши мумкинлиги тўғрисидаги хабарномани жойлаштирмоқда.

iOS 14 нинг сўнгги версияларида, шу жумладан iOS 14.5 да дастур ишлаб чиқарувчилари қурилма эгаларидан ўзлари ҳақидаги маълумотларни реклама берувчилар учун бошқа иловаларга улашиш ва улардан фойдаланишга рухсат беришлари бўйича аниқ розилик олишларини талаб қилади. Appleнинг янги сиёсатига кўра, дастур ишлаб чиқувчилари фойдаланувчи маълумотларидан мақсадли равишда реклама учун фойдаланиши мумкин, ҳатто фойдаланувчи дастурни кузатиб боришига йўл қўймаса ҳам. Лекин, бу маълумотларни реклама учун бошқа компанияга беришлар мумкин эмас.

Facebook Appleнинг iOS 14 махфийлик сиёсатини кескин танқид қилмоқда ва махфийликни ўзгартириш Facebookнинг реклама хизматидан фойдаланадиган кичик бизнес эгаларига зарар етказиши мумкинлиги ҳақида даъвони илгари сурмоқда.

Цукерберг Appleни, Facebookнинг январдаги даромадлари бўйича тақдимоти пайтида ўзининг энг катта рақобатчиларидан бири деб атади. “Apple ўзининг етакчи платформаларидан фойдаланиб, бизнинг дастурларимиз ва бошқа дастурларнинг ишлашига халақит бериши учун ҳар қандай имкониятга эга ва улар мунтазам равишда буни амалга оширмоқда”, – деди Цукерберг. “Бундай ёндошув ва яқинда iOS 14нинг ўзгариши бутун дунё бўйлаб миллионлаб бизнесларнинг ўсишига таъсир қилади”. Apple бунга ҳалигача шарҳ берганича йўқ.