Ироқ шимолида 5 террорчи зарарсизлантирилди

Туркия Миллий Мудоофа Вазирлиги Пенче-Йилдирим операцияси доирасида Авашин-Басян минтақасида аниқланган ПКК (Курд Коммунистик Партияси)нинг 5 нафар террористининг зарарсизлантирилганини маълум қилди. Уларга қарши ҳаводан ҳужум қилинди.

Вазирлик ўзининг  ҳисоботида Ироқ шимолида террорчиларнинг инларини йўқ қилишга давом этишларини таъкидлаб ўтди.

Айни пайтда турк миллий ҳарбий кучлари террорчиларга оид кўплаб ўқотар қуроллар, танклар ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам қўлга киритди.