Исроил ва Ҳамас Ғазо сулҳга рози

Исроил ва Ҳамас жума кунидан бошлаб Ғазо сектори чегарасида ўт очишни тўхтатади, деди Қўшма Штатлар.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу унинг хавфсизлик кабинети Миср томонидан таклиф қилинган “ўзаро ва шартсиз” Ғазо сулҳини бир овоздан қабул қилганини айтди, аммо сулҳни амалга ошириш вақти ҳали келишилмаганлигини қўшимча қилди.

АҚШ президенти Жо Байден соат 22:00 да телевизион мурожаатида сулҳнинг “икки соатдан камроқ вақт ичида” бошланишига ҳар икки томон ҳам рози эканлигини айтди. Ҳамаснинг айтишича, сулҳга томонлар “ўзаро ва бир вақтда” амал қилишлари керак.

“Фаластин томони сулҳга оккупант (Исроил) ҳам тўла рози бўлса шундагина амал қилади”, – деди Ҳамас раҳбари Исмоил Ҳаниянинг оммавий ахборот воситалари бўйича маслаҳатчиси Тоҳир Ал Ноно Рейтерс агентлигига.

Ҳамас қуролли қанотининг вакили Абу Убайда телевизион нутқида шундай деди: “Аллоҳнинг ёрдами билан биз душманни, унинг мўрт борлиғини ва ваҳший армиясини ҳор қилдик”. У агар Исроил томони сулҳни бузган тақдирда ёки сулҳ кучга кирган вақтда Ғазога зарба берадиган бўлса бутун Исроилга етиб борадиган ракеталар отишидан огоҳлантирди.

Ҳужумлар 10 май куни бошланганидан бери Ғазода 232 фаластинлик, шу жумладан 65 бола ҳалок бўлган ва 1900 дан зиёд киши ҳаво бомбардимонлари натижасида жароҳатланган.