Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги ўчоғидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Африка минтақавий бюроси бутун дунёда эмлаш кампанияларининг кечикиши ортиб бораётганлиги сабабли қитъада коронавирус тарқалишининг янги тўлқини хатаридан огоҳлантирди.

Бюронинг баёнотида айтилишича, “Ҳиндистондаги Серум институти томонидан ишлаб чиқарилган Ковид-19 вакциналари дозаларини Африкага етказиб беришнинг кечикиши, вакциналарнинг секин тарқалиши ва янги мутантларнинг пайдо бўлиши сабабли Африкада янги тўлқин юзага келиши хавфи юқори бўлиб қолмоқда”.

Унинг қўшимча қилишича, март ойининг бошидан буён БМТнинг Ковакс дастури орқали Африканинг 41 мамлакатига вакцина етказиб берилди, аммо 9 мамлакат олган дозаларининг чорак қисмини етказган бўлса, 15 мамлакат олган дозаларининг ярмидан камини берган.