Калифорния губернатори коронавирусга қарши эмланганлар учун 116 миллион долларлик лотерея эълон қилди

Калифорния губернатори Гавин Невсом коронавирусга қарши эмланганлар учун 116,5 миллион долларлик лотерея эълон қилди.

Лотерея шартларига кўра, 15 июнь куни танланган 10 кишининг ҳар бири 1,5 миллион доллар ютиб олишлари мумкин. Яна 30 нафар ғолибга 4 ва 11 июнь кунлари ҳар бирига 50 минг доллардан берилади. Коронавирус вакцинасининг камида битта дозасини олган 12 ёшдан катта Калифорния аҳолиси лотереяда иштирок этиши мумкин.

Бу Қўшма Штатлардаги биринчи бундай лотерея эмас, у аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампаниясида қатнашишга ундашга қаратилган. Колорадо штати ушбу ойда бир миллион долларлик лотерея ютуғини эълон қилди.